1 Июн 2026
312
Ёш енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида 6 та медалга сазовор бўлишди
28-31 май кунлари Гонконгда енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
🥇 Олтин медаль:
Руслан Садуллаев (найза улоқтириш)
🥈 Кумуш медаль:
Тимур Насимов (5000 метр)
🥉 Бронза медаль:
Садафбону Нусратиллоева (5000 метр)
Садафбону Нусратиллоева (3000 метр, тўсиқлар оша)
Дилноза Хошимова (3000 метр)
Сарвар Мейлиев (узунликка сакраш)