1 Июн 2026 356

Разамбек Жамалов 28 ёшда!

Бугун эркин кураш бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, Будапештда ўтган рейтинг турнири ғолиби, "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони соҳиби Разамбек Жамалов туғилган кунини нишонламоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Разамбек Саламбековични бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech