30 Май 2026 678

Тошкентда дрифт бўйича Марказий Осиё очиқ кубоги босқичига старт берилди

Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Миллий автоспорт ва картинг федерацияси (NAFKU) раҳбарияти ҳамда меҳмонлар иштирок этишди.

Пойгаларда Ўзбекистон, Латвия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Япониядан 28 та машина иштирок этмоқда. Шунингдек, тадбир доирасида халқалардаги рақамли пойгалар (eSports GT3 Championship) бўйича Ўзбекистон чемпионатининг босқичи ҳам бўлиб ўтмоқда.

Очилиш маросимида сўзга чиққан расмийлар Ўзбекистонда автомобиль спорти жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Мусобақа FIA халқаро спорт кодексига мувофиқ равишда ташкил этилмоқда. Расмийлар мусобақа иштирокчиларига омад, ёрқин ғалабалар ва юксак натижалар тиладилар. Шундан сўнг пилотлар паради ва финал чиқишларига старт берилди.

Мусобақа 31 майгача CAEx кўргазмалар марказида ўтказилмоқда.

Text to speech