30 Май 2026
589
Наманганда “Ўзбек ботирлари” Гран-приси ўтказилмоқда
Наманганда эркин ва юнон-рум кураши бўйича “Ўзбек ботирлари” Гран-при турнири ташкил қилинмоқда. Ортда қолган кун спортчилар юнон-рум кураши баҳсларида куч синашишди.
Олимпия вазн тоифаларида кечаётган беллашувларда гиламга чиққан юртдошларимиз Абдулазиз Турсунбоев (-60 кг), Айтжан Халмаханов (-67 кг), Абдулло Алиев (-77 кг), Муҳаммадқодир Расулов (-87 кг) ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонишди.