29 Май 2026
269
Ўсмир дзюдочиларимиз Осиё кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди
Пойтахтимизда ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё кубогида ўсмирлар ўртасидаги баҳслар якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 13 та олтин, 9 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Шубҳасиз, бундай натижа билан спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Эртадан ёшлар тоифасидаги баҳслар бошланади.