29 Май 2026
249
Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида 16 та медалга сазовор бўлишди
Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга бўлдилар.
🥇 Олтин:
Тахмина Икромова (катталар, халқа)
Тахмина Икромова (катталар, тўп)
Тахмина Икромова (катталар, тасма)
Тахмина Икромова (катталар, булава)
Анора Мамажонова (ёшлар, булава)
🥈 Кумуш:
Наталья Усова (катталар, тасма)
Ясмина Зуфарова (ёшлар, тасма)
🥉 Бронза:
Наталя Усова (катталар, булава)
Шу тариқа, бадиий гимнастикачиларимиз бу йилги қитъа биринчилигини 12 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлашди.