27 Май 2026 348

Осиё Олимпия кенгашининг собиқ раҳбари Рожа Рандхир Сингҳ вафот этди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси собиқ Осиё Олимпия кенгашининг Президенти ва Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси Рожа Рандхир Сингҳнинг вафоти муносабати билан қитъамиздаги Олимпия оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Марҳум қитъамизда Олимпия ҳаракатини ривожлантириш, спорт ҳамжамияти бирлигини мустаҳкамлаш ва спорт қадриятларини тарғиб қилиш йўлида улкан из қолдирди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси марҳумнинг яқинларига самимий таъзия изҳор этади.

Text to speech