27 Май 2026 339

U23 ёш тоифасидаги курашчиларимиз Осиё чемпионатида 15 та медаль жамғаришди

Вьетнамнинг Дананг шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида эркин курашчимиз Фазлиддин Насриддинов -74 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари барча йўналишларда жами 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Эртадан ушбу шаҳарда U17 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги старт олади.

Text to speech