3 Май 2026 248

Енгил атлетикачимиз Сарвар Исмоилов Осиё чемпионатида ғалаба қозонди

Жанубий Кореянинг Мокпо шаҳрида енгил атлетиканинг улоқтириш турлари бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.

Олтин медални найза улоқтириш дастурида Сарвар Исмоилов келтирди. Юртдошимиз мусобақада 77.39 метр натижа қайд этди. Шу билан бирга, Исмоилов ўзининг шахсий рекордини ҳам янгилади.

Қолаверса, босқон улоқтириш секторида Аюбхон Фаёзов 71.33 метр билан кумуш медални қўлга киритди.

Text to speech