30 Апрел 2026 1998

Тошкентда от йўрттириш бўйича халқаро турнирлар ўтказилди

Тошкентда от спортининг турли йўналишлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Бугун от йўрттириш бўйича CDI3* ва CDI1* таснифидаги халқаро турнирлар якунланди.

CDI3* таснифидаги мусобақанинг катта соврини ҳамюртимиз Алина Шевцовага насиб этди. Спортчимиз «Zamperoni» лақабли отида Гран-при совринига эга чиқди.

Аҳамиятлиси, Шевцова CDI1* йўналишида ҳам энг юқори балл жамғаришга эришди. Ушбу дастурда унга “Nosito De Muze” тулпори ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, Феруза Абдуллаева «Lider» оти билан бронза медалига сазовор бўлди.

Text to speech