14 Апрел 2026
90
Шоҳжаҳон Холмуродов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
Таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан яна бир хушхабар. Бугунги беллашувларда ҳам спортчиларимиз совриндорлар қаторида жой олишди.
Йигитлар ўртасида -45 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда Шоҳжаҳон Холмуродов ярим финалгача етиб келди. Финал остонасида у таиландлик рақибимга имкониятни бой берди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
Тақдирлаш маросимида МОҚ раҳбарияти ҳам қатнашиб, спортчимизни эришган муваффақияти билан қутлади.