13 Апрел 2026
318
Расмийлар қаршилик ёш спортчилар билан учрашишди
Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Қашқадарё вилоятидаги ўрганиш ишларини Қарши шаҳрида жойлашган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда шаҳар кураш маҳорати мактабидан бошлади.
Ўрганиш ишлари давомида расмийларга вилоят ҳокими ҳамроҳлик қилди. Мутасаддилар спорт муассасаларида дзюдо, бокс, оғир атлетика, енгил атлетика, камондан отиш, велоспорт, спорт курашлари каби турлар билан шуғулланаётган ёшлар билан учрашиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, янги барпо этилаётган Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги Қарши сув спорти саройидаги қурилиш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Ташриф давомида спортимиз юлдузлари ёшларга маҳорат сабоқларини кўрсатишди.