7 Апрел 2026
334
Расмийлар бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогига олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечиришди
Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган Республика Олимпия захираси болалар-ўсмирлар спорт мактабига ташриф буюрди.
Ташриф давомида расмийлар 10-12 апрель кунлари Тошкент мезбонлик қиладиган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақасига олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, спорт мактабининг қайта таъмирдан чиқарилган ҳудудлари, замонавий талаблар асосида барпо этилган янги машғулот зали ҳам кўздан кечирилиб, спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.