18 Феврал 2026
184
“Президент Олимпиадаси”нинг янги мавсуми ва йирик мусобақаларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Бугун Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирокида “Президент Олимпиадаси” ўйинларининг янги мавсуми ва яқин даврда ўтказилиши режалаштирилган йирик спорт мусобақаларига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ўйинларнинг ташкилий жиҳатлари, ҳудудлардаги саралаш босқичларини самарали ўтказиш, инфратузилма ва моддий-техник базани тайёрлаш, шунингдек, спортчилар учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шу билан бирга, мусобақаларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш, жорий йилги комплекс мусобақаларда қатнашадиган терма жамоалар учун барча қулайликларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.