3 Март 2026
128
Янги гольф-курорт мажмуасини барпо этиш лойиҳаси муҳокама қилинди
Спорт вазирлигида Малайзиянинг “Spora Global Sdn Bhd” компанияси мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда мамлакат гольф федерацияси раиси Дилшод Тохиров иштирок этди.
Учрашув давомида Тошкент вилояти ҳудудида замонавий гольф-курорт мажмуасини барпо этишга қаратилган лойиҳа муҳокама қилинди. Томонлар ушбу ташаббуснинг иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти, шунингдек, гольф спорт турини мамлакатимизда янги босқичга олиб чиқиш, халқаро мусобақаларни ўтказиш ва спорт туризмини ривожлантириш борасидаги истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.