12 Апрел 2026
355
Ненад Лалович Тошкентга ташриф буюрди
Пойтахтимизда ўтказилаётган халқаро мусобақаларнинг яна бир фахрий меҳмони — Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович Тошкентга келди. Мартабали меҳмонни Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.
Жаноб Лалович ташрифи давомида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимига ташриф буюриши кутилмоқда.