26 Апрел 2026
896
Ёш мерганларимиз Жаҳон кубогида 3 та медалга сазовор бўлишди
Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди.
🥇 Олтин медаль:
Жавоҳир Соҳибов (пневматик милтиқдан отиш, 10 метр)
🥈 Кумуш медаль:
Содиқжон Абдуллаев (пневматик тўппончадан отиш, 10 метр)
🥉 Бронза медаль:
Никита Соколов (пневматик милтиқдан 3 хил ҳолатда отиш, 50 метр)