3 Март 2026
102
Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатини йирик ҳисобдаги ғалабалар билан бошлашди
Гонконгда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ИИИ дивизион «А» гуруҳидан ўрин олган беллашувлар ўтказилмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та йирик ғалабага эришди.
Дастлаб мезбонларни 6:2 ҳисобида мағлуб этган йигитларимиз 2-турда Янги Зеландияни 13:2 ҳисобида доғда қолдиришди. Ҳозирда ҳамюртларимиз 6 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.