26 Апрел 2026 829

Чавандозларимиз яна 2 та олтин медалга эга чиқишди

Тошкентда ўтаётган конкур бўйича халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди.

Жаҳон кубогининг саралаш босқичи беллашувларида Хуршидбек Алимжонов (“Champions League” лақабли отида) 145 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида, Анна Сигидина (“Elis G”) эса Осиё кубоги босқичида 115 смда кечган баҳсларда энг юқори натижа билан олтин медалга сазовор бўлишди.

Text to speech