5 Феврал 2026 473

Велоспортчиларимиз Осиё чемпионатини бронза медали билан бошлашди

Саудия Арабистонида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Бугун мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига эга чиқди.

Қизлар ўртасида U23 ёш тоифасида кечган беллашувларда Асал Ризаева бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга яккалик таъқиб пойгаси дастурида эришди.

Text to speech