28 Декабр 2025 113

Оғир атлетикачиларимиз Қатардаги турнирда иккинчи бўлишди

Қатарнинг Доҳа шаҳрида оғир атлетика бўйича “10th Qatar Weightlifting Cup” халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг қарийб 30 мамлакатидан кучли атлетлар жам бўлган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақа давомида терма жамоамиз вакиллари 4 та олтин, 15 та кумуш ва 5 та бронза жами 24 та медаль қўлга киритиб, очколар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашди. Ҳамюртларимиз бугун пойтахтимизга қайтиб келишди.

Text to speech