14 Апрел 2026
93
Регбичиларимиз Малайзиядаги халқаро турнирда совриндор бўлишди
Малайзияда регби-7 бўйича “Borneo Sevens” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари совриндорлар қаторидан жой олишди.
Турнирда 8 та эркаклар ва 6 та аёллар жамоалари иштирок этди. Беллашувларда финалгача етиб борган қизларимиз якунда кумуш медални қўлга киритган бўлса, йигитларимиз бронза медалларига эгалик қилишди.