9 Апрел 2026 202

Чим устида хоккейчиларимиз Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди

Айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида чим устида хоккей бўйича эркаклар ўртасида Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ўйинларига саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Шри-Ланка, Бангладеш ва Хитой Таипейи билан бир квартетдан ўрин олган жамоамиз гуруҳ босқичида иккинчи ўрин билан ярим финалга йўл олди. Ушбу натижа жамоамизга Японияда ўтадиган Ўйинлар йўлланмаси учун етарли бўлди.

Йигитларимиз бугун ярим финалда Ўмонга имкониятни бой бериб қўйишди. Энди улар учинчи ўрин учун курашни давом эттиришади.

Эслатиб ўтамиз, Аичи-Нагоя-2026 ХХ ёзги Осиё ўйинлари жорий йилнинг 19 сентябрь — 4 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Text to speech