21 Апрел 2026 132

Эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида қатнашишади

24-26 апрель кунлари Хитойнинг Хэфэй шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли эшкак эшувчилари жам бўладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Айни пайтда спортчиларимиз Хефей шаҳрига етиб боришди ва мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда. Беллашувларда жами 23 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech