5 Март 2026 157

Гимнастикачиларимиз Жаҳон кубоги босқичида қатнашишади

Бугун Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олади. 8 мартга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.

Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, беллашувларда қуйидаги спортчиларимиз медаллар учун кураш олиб боришади: Абдулазиз Мирвалиев, Ҳумоюн Исломов, Расулжон Абдураҳимов, Оксана Чусовитина.

Text to speech