12 Март 2026 34

Гимнастикачиларимиз бугун Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида иштирокларини бошлашади

Бугун Туркиянинг Анталья шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи старт олади. 15 мартга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашишади.

Мамлакат гимнастика федерациясининг маълум қилишича, ушбу босқичда қуйидаги 4 нафар спортчимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади: Абдулазиз Мирвалиев, Ҳумоюн Исмоилов, Расулжон Абдураҳимов, Оксана Чусовитина.

Text to speech