11 Март 2026 53

"Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан иқтидорли спортчи-ёшларни энг қуйи бўғиндан бошлаб саралаш мақсадида ўтказиб келинаётган уч босқичли "Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари" мусобақаларининг 2026 йилги мавсуми учун рўйхатдан ўтиш жараёнларига старт берилди.

🤼‍♂️ Беллашувлар спортнинг 21 тури бўйича ўтказилади;

👥 Мусобақаларда 13–14 ёш тоифасидаги спортчилар иштирок этишлари мумкин;

🏃‍♂️ Мусобақалар 3 босқичда ташкил этилади:
1️⃣ Туман (шаҳар) ҳокими Олимпиадаси,
2️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Олимпиадаси,
3️⃣ Президент Олимпиадаси.

💬 Беллашувларда иштирок этиш учун erp.sport.uz платформаси орқали ариза берилади.

⏺️ Спорт турлари бўйича мусобақаларнинг 1-босқичи ўтказилиш муддатлари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

Text to speech