28 Феврал 2026
120
Муроджон Йўлдошев “Катта дубулға” турнирларидаги тўртинчи медалига эга чиқди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган “Катта дубулға” турнирида яна бир медалга эга чиқди. Мазкур медални -81 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз Муроджон Йўлдошев келтирди. Бронза медали учун баҳсда бошқа бир спортчимиз Арслон Тожиев устидан ғалабага эришган Муроджон шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.