9 Апрел 2026 178

Моринари Ватанабэ Тошкентга етиб келди

10-12 апрель кунлари Тошкент бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Бироз аввал ушбу мусобақанинг фахрий меҳмони, Халқаро гимнастика федерацияси Президенти Моринари Ватанабэ Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти кутиб олди.

Text to speech