7 Феврал 2026
479
Ёш велоспортчиларимиз Осиё чемпионатида иккинчи бўлишди
Саудия Арабистонида ўтаётган велошоссе бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. Ёшлар тоифасида кечган навбатдаги баҳсларда ҳамюртларимиз шоҳсупага кўтарилишди.
20 км масофага кечган аралаш эстафета дастурида ҳамюртларимиз иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлдилар. Баҳсларда Роксана Ҳикматова, Гулҳаё Сатторова, Фазлиддин Эргашев ҳамда Чингиз Чўлиев иштирок этишди.