17 Апрел 2026 114

Ёш таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатини тарихий натижа — 6 та медаль билан якунлашди

Пойтахтимиз мезбонлик қилган таевкондо WТ бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. 115 мамлакатдан 1000 нафарга яқин спортчини жамлаган мазкур мусобақада спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

🥇 Олтин медаль:
-48 кг: Ёсинбек Одилов
-51 кг: Асадбек Самандаров
-63 кг: Моҳидил Ўктамжонова

🥈 Кумуш медаль:
-68 кг: Аюбхон Набиев
+78 кг: Алишер Пак

🥉 Бронза медаль:
-45 кг: Шоҳжаҳон Холмуродов

Бу жамоамизнинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижаса бўлди. Бунгача энг юқори кўрсаткич 2024 йил Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида ўтган дунё биринчилигида қайд этилган бўлиб, унда ҳамюртларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишган эди. Қизларимиз ҳам илк бор жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Шунингдек, йигитларимиз 405 балл билан очколар жамғариш бўйича 115 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақада қўлга киритилган муваффақият билан барча спортчиларимиз ва мамлакат таэквондо ВТ ассоциациясини самимий табриклайди.

Text to speech