24 Апрел 2026
840
Зарбдор туманидаги спорт мактабларининг фаолиятига назар ташланди
Ишчи гуруҳ Жиззах вилоятига амалга ошираётган ташрифини Зарбдор туманида давом эттирди. Мутасаддилар тумандаги спорт мактабларида бўлиб, ушбу муассасалардаги шароитларни ўрганди.
Расмийлар ташриф давомида йўлга қўйилган спорт тўгаракларининг жадвали, мавжуд спорт объектларининг ҳолатини атрофлича ўрганишди. Ишчи гуруҳ Зарбдор туманидаги спорт мактабида 110 ўринли ётоқхона қуриш лойиҳаси билан танишди.
Шунингдек, туман ёшлари меҳмонларга таэквондо WТ бўйича флешмоб намойиш этиб, ҳудудда спортга бўлган қизиқишнинг юқори эканини кўрсатиб беришди.