14 Апрел 2026 184

Қамаши ва Яккабоғ туманларидаги спорт мактабларининг фаолияти ва ёшлар билан ишлаш самарадорлиги ўрганилди

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг Қашқадарё вилоятига амалга оширган хизмат сафари доирасида ҳудуднинг қатор туман ва шаҳарлари ўрганилди. Ташриф давомида спорт мактаблари ҳамда таълим муассасаларида ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди.

Ўрганиш ишларида вилоят ҳокими Муроджон Азимов мутасаддиларга ҳамроҳлик қилди. Жумладан, Қамаши туманидаги 52-сонли умумтаълим мактаби ва “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғини, Яккабоғ туманидаги 1-сонли спорт мактаби кўздан кечирилди.

Мутахассислар иштирокида ўткафзилган мулоқотларда ёш спортчиларнинг машғулотлар жадвали, спорт мактабларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, ҳудудларда 16-30 ёш оралиғидаги аҳолини спортга янада кенг кенг жалб этиш режалари муҳокама қилинди. Ташриф доирасида спорт мактабларида бокс, спорт курашлари, таэквондо ва дзюдо каби спорт турлари бўйича Олимпия, жаҳон ва Осиё чемпионлари иштирокида ўтказилган маҳорат дарслари ёшларга унутилмас таассуротлар бағишлади.

Text to speech