13 Апрел 2026 339

Таълим муассасаларида ёшлар учун яратилган шароитлар ўрганилди

Ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Қарши шаҳридаги 3-сон умумтаълим мактаби ҳамда Қарши давлат университетида бўлиб, мазкур таълим муассасаларида йўлга қўйилган спорт тўгараклари фаолияти, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитларни атрофлича ўрганди.

Университет тасарруфидаги спорт клубларининг иши, истиқболдаги режалари кўриб чиқилди. Шуниндек, “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” мусобақаларининг саралаш босқичи баҳсларининг қай даражада йўлга қўйилгани таҳлил қилинди.

Text to speech