Меҳмонлар “Олимпия шаҳарчаси” инфратузилмасига юқори баҳо берди
Юртимизга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар Тошкент шаҳрида барпо этилган “Олимпия шаҳарчаси”га ташриф буюриб, бу ерда яратилган замонавий инфратузилма ва спорт объектлари фаолияти билан танишдилар. Меҳмонларга мажмуа имкониятлари, спортчилар учун яратилган шароитлар ҳамда йирик мусобақаларни юқори савияда ўтказиш салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ташриф чоғида меҳмонлар давлатимиз томонидан спорт соҳасига қаратилаётган юксак эътибор натижасида инфратузилма изчил равишда кучайиб бораётгани, “Олимпия шаҳарчаси”да яратилган шароитлар эса халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини алоҳида эътироф этдилар. Экспертлар мазкур мажмуа Ўзбекистоннинг йирик халқаро спорт тадбирларини қабул қилишга тўла тайёр эканини яққол намоён этишини таъкидлашди.