7 Апрел 2026
294
Ихтиёр Ботиров Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди
Бишкек шаҳрида ташкил этилаётган (Қирғиз Республикаси) спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида дастлабки медаль эгалари аниқланди. Қувонарлиси, бугунги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Олтин медални -55 кг вазн тоифасида курашган Ихтиёр Ботиров келтирди.
🥇 Олтин медаль:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров
🥈 Кумуш медаль:
-130 кг: Рафаэл Ситсуашвили
🥉 Бронза медаль:
-77 кг: Дониёрхон Накибов
Саралаш беллашувларида гиламга чиққан юртдошларимиздан Алишер Ғаниев финал йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, яна икки нафар полвонимиз Абдумалик Аминов (-67 кг) ва Шаҳзод Қўчқоров (-72 кг) эртага бронза медали учун курашадиган бўлди.