11 Апрел 2026 247

Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг Бош Ассамблеяси иш бошлади

Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан аввал Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг (World Taekwondo) Бош Ассамблеяси иш бошлади. Тадбирнинг очилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдурхманов иштирок этиб, таэквондо мамлакатимизда катта ўринга эга спорт турларидан бири эканини таъкидлади.

Бош Ассамблея кун тартибидан халқаро федерация ва ушбу спорт истиқболига оид қатор муҳим масалаларни кўриб чиқиш ўрин олган.

Text to speech