25 Март 2026
248
Екатерина Хилькони табриклаймиз!
Бугун трамполин бўйича Пекин-2008 ёзги Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати, Доҳа-2006 ва Гуанчжоу-2010 ёзги Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ҳамда “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари соҳиби Екатерина Хилько туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Екатерина Викторовнани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.