7 Апрел 2026 309

Икки курашчимиз финалда, яна уч нафари бронза медали учун курашни давом эттиради

Қирғиз Республикасида старт олган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг дастлабки куни якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар вакили финал йўлланмасини қўлга киритди. Қолган 3 курашчимиз эса бронза медали учун курашни давом эттиришади.

Финал:
-55 кг: Ихтиёр Ботиров – Лалит (Ҳиндистон)
-130 кг: Рафаэл Ситсуашвили – Амин Мирзазода (Эрон)

Бронза медали учун:
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Хюнвонг Чои (Корея Республикаси)
-77 кг: Дониёрхон Накибов – Исами Хорикита (Япония) / Кахарман Киссиметов (Қозоғистон)
-87 кг: Муҳаммадқодир Расулов / Муҳаммад Султонзонда (Тожикистон) – Кумар Сунил (Ҳиндистон)

Бугунги кун дастурида саралаш баҳсларини ўтказадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари:

-60 кг: Алишер Ғаниев – Хаодонг Тан (Хитой) / Курманбек Жапаров (Қирғиз Республикаси)
-67 кг: Абдумалик Аминов – Ман Гван Сон (КХДР)
-72 кг: Шаҳзод Қўчқоров – Дохун Лим (Корея Республикаси)
-82 кг: Арам Варданян – Ибрагим Магомадов (Қозоғистон)
-97 кг: Абдуқодир Жалилов – Мелис Айтбеков (Қирғиз Республикаси)

Text to speech