27 Феврал 2026
188
Достон Рўзиев “Катта дубулға” турнирининг бронза медалига эга чиқди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Рўзиев ҳамюртларимизнинг Тошкент “Катта дубулға” мусобақасидаги дастлабки медалига эгалик қилди. Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Рўзиев бронза медали учун беллашувда грузиялик Лука Гаделияни мағлубиятга учратиб, совриндорлар қаторидан жой олди.