2 Апрел 2026
375
Дзюдочиларимиз учун антидопинг йўналишидаги сўнгги ўзгаришлар бўйича семинар ташкил этилди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун антидопинг йўналишидаги сўнгги ўзгаришларга бағишланган семинар ташкил этилди. Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари томонидан ташкил этилган тадбирда, спортчиларга янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунда антидопинг бўйича киритилган ўзгаришлар ҳамда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА) кодексидаги янгиликлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Тадбир давомида тақиқланган моддалар рўйхати, допинг назорати жараёнлари ва спортчилар зиммасидаги масъулият масалалари алоҳида тушунтирилди.