9 Феврал 2026 854

Кун дайжести: Италияда қишки Олимпиада, енгил атлетикачиларимиз ва «классик» курашчиларимиздан медаллар

🏆 ХХV қишки Олимпия ўйинларида Норвегия етакчига айланди

Италиянинг Милан ва Кортина-дЪАмпетсо шаҳарларида ХХВ қишки Олимпия ўйинлари қизғин давом этмоқда. 2-кун якунига кўра Норвегия терма жамоаси 3 та 🥇 олтин, 1 та 🥈 кумуш ва 2 та 🥉 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида етакчига айланди. Бугун тоғ чанғиси, фрицтайл, трамплиндан сакраш, сноуборд ва конькида югуриш баҳсларида медаллар жамланмаси ўйналади.

🏃‍♂️ Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан тугатишди

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотдаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Сўнгги кун баҳсларида Валерия Горбатова баландликка сакрашда 🥇 олтин, Сабохат Самижонова 800 метр масофага югуриш дастурида 🥈 кумуш медални қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 3 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан якунлади.

🤼 «Классик» курашчиларимиз йилнинг илк турнирида 6 та медаль жамғаришди

Хорватияда юнон-рум кураши бўйича “Zagreb Open” турнири ўз якунига етди. Сўнгги кун полвонларимиздан Ихтиёр Ботиров (-55 кг) ва Алишер Ғаниев (-60 кг) 🥈 кумуш, Шаҳзод Қўчқоров (-72 кг) 🥉 бронза медалига сазовор бўлишди. Умумий ҳисобда терма жамоамиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаль жамғарди.

🐎 Бекзод Қурбонов Шаржа турнирида совриндор бўлди

БААнинг Шаржа шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI3* мусобақаси ўтказилди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов 145 см баландликда кечган беллашувларда 🥈 кумуш медални қўлга киритди.

Text to speech