2 Март 2026 84

Кун дайжести: «Странжа»да боксчиларимиз тенгсиз, “Катта дубулға”да учинчи бўлдик, ёш хоккейчиларимиз ЖЧда

🥊 Боксчиларимиз «Странжа»да яна биринчи бўлишди

Болгария пойтахтида бокс бўйича «Странжа» турнири ўз якунига етди. “Кичик жаҳон чемпионати” номини олган мазкур мусобақанинг бу йилги баҳсларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Боксчиларимиз турнирда 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза, жами 17 та медаль жамғаришди.

🥇 Олтин:
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Азиза Зокирова

🥈 Кумуш:
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
+90 кг: Озодбек Алиев
-51 кг: Феруза Казакова
+90 кг: Олтиной Сотимбоева

🥉 Бронза:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-70 кг: Шавкатжон Болтаев
-85 кг: Норбек Абдуллаев
-90 кг: Самир Собиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-80 кг: Рухшона Парпиева

🥋 Дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға“ турнирини 8 та медаль билан якунлади. 3 кун давом этган шиддатли баҳсларда ҳамюртларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Япония ва Озарбайжондан кейин 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар:

🥇 Олтин:
-57 кг: Шукуржон Аминова

🥈 Кумуш:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-100 кг: Эрназар Сарсенбаев
+100 кг: Алишер Юсупов

🥉 Бронза:
-60 кг: Достон Рўзиев
-73 кг: Элбек Тожиев
-81 кг: Муроджон Йўлдошев
+78 кг: Умида Ниғматова

🏒 Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун Гонконгда хоккей бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг 3-дивизион, А гуруҳидан ўрин олган беллашувлар бошланади. Мазкур гуруҳда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бугун жамоамиз дастлабки турни мезбонларга қарши ўтказишади. Шунингдек, йигитларимиз мусобақа давомида Болгария, Исроил, Туркия ва Янги Зеландия билан ҳам баҳс олиб боришади.

Text to speech