5 Январ 2026 146

Кун дайжести: Дзюдочиларимиз Австрияга йўл олишди, Саудияда U23 Осиё кубоги бошланмоқда

Дзюдочиларимиз Австрия йиғинига жўнаб кетишди

Бугун тонгда дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Австриянинг Миттерзиль шаҳрига йўл олди. Ҳамюртларимиз ушбу шаҳарда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. 12 январга қадар ўтиши кўзда тутилган машғулотларда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ташриф буюрадиган терма жамоалар йилнинг дастлабки йиғинида жам бўлади.

Саудия Арабистонида футбол бўйича U23 Осиё кубоги бошланмоқда

6-24 январь кунлари Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам қатнашади. Турнирда янги Олимпия терма жамоасини шакллантириш мақсадида U21 ёш тоифасидаги жамоамиз иштирок этади. «В» гуруҳидан ўрин олган ҳамюртларимиз Ливан (7 январь), Эрон (10 январь) ва Жанубий Корея (13 январь) билан плей-офф босқичи йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Text to speech