1 Апрел 2026 45

ЖЧ-2026: Гуруҳ босқичидаги сўнгги рақибимиз аниқ

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги сўнгги рақиби маълум. Конго ДР – Ямайка ўртасида кечган қитъалараро ўтиш беллашувида Конго ДР устун келиб, мундиалда «К» гуруҳида иштирок этадиган бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Конго ДР ўртасидаги 3-тур беллашуви Тошкент вақти билан 28 июнь тонгида, соат 04:30 да старт олади. Учрашувга АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Mercedes-Benz Stadium» стадиони мезбонлик қилади.

«К» гуруҳининг тўлиқ ҳолати: Португалия, Ўзбекистон, Колумбия, Конго ДР.

Text to speech