22 Апрел 2026
131
Бугун Саня-2026 VI Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилади
Бугун Хитойнинг Санья шаҳрида Осиё соҳил ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 6-бор ташкил этиладиган бу галги баҳслар 30 апрелга қадар ўтказилиб, унда қитъамизнинг 40 та давлатидан ташриф буюрган атлетлар соҳил беллашувларига ихтисослашган мусобақаларда куч синашишади.
Мазкур Ўйинларда Ўзбекистон делегацияси очиқ денгизда сузиш, соҳил енгил атлетикаси ва соҳил волейболи йўналишларида иштирок этади. Тошкент вақти билан соат 17:00 да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бошланади.