Бокс: Ярим финал жанглари ортда қолди
Бокс бўйича Мўғулистонда ўтаётган Осиё чемпионатида ярим финал беллашувлари якунланди. Бугун рингга кўтарилган 6 нафар боксчимизнинг 4 таси ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
-57 кг: Нигина Ўктамова – Жасмин (Ҳиндистон) 2:3
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов – Акаш (Ҳиндистон) 4:1
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев – Локеш (Ҳиндистон) 5:0
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов – Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) 2:3
-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Минсеонг Ким (Корея Республикаси) рақиб рингга чиқмади
-90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев – Сагиндик Тогамбай (Қозоғистон) 4:1
🥉 Бронза медаль:
-57 кг: Нигина Ўктамова
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов
Регламентга кўра, эртага дам олиш куни. Чемпионлик жанглари 9-10 апрель саналарида ўтказилади. Унда жами 7 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.