28 Март 2026
636
Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди
Бугун Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раҳбар сайланди ва устувор режалар кўриб чиқилди.
Тадбирда делегатлар томонидан федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Тошматов Баҳодир Ҳамидович номзоди илгари сурилди. Номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди ва B.Toshmatov мамлакат камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди.
Конференция давомида ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спортчиларимизни жорий йил кутиб турган нуфузли мусобақаларга пухта тайёрлашга доир истиқболли режалар кўриб чиқилди.