29 Апрел 2026 60

Шаҳноза Абдуллаева “Tour of Bostonliq” пойгасининг илк босқичида ғалаба қозонди

Тошкентда велошоссе бўйича “Tour of Bostonliq” мусобақаси ўтказилмоқда. Ортда қолган биринчи кун баҳслари Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун омадли ўтди.

86 км масофага кечган дастлабки босқичда «7 Saber Uzbekistan Women Cycling Team» жамоаси аъзоси Шаҳноза Абдуллаева маррага биринчи бўлиб етиб келди ва етакчиликни қўлга олди. Юртдошимиз масофани босиб ўтиш учун 2:28:39 соат вақт сарфлади. Финишда энг яқин таъқибчилари бўлган хитойлик спортчиларни 1 дақиқадан узоқроқ тафовут билан ортда қолдиришга эришди.

Text to speech