8 Апрел 2026 182

Алишер Ғаниев Осиё чемпиони, Шаҳзод Қўчқоровда бронза

Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кун беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Юнон-рум кураши беллашувларида юртдошларимиз 1 тадан олтин ва бронза медалларига эга чиқишди.

-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Алишер Ғаниев финалда КХДР вакили Се Унг Рини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, бронза медали учун баҳсда -72 кг вазн тоифасида иштирок этган Шаҳзод Қўчқоров япониялик Таиши Нарикунидан устун келди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Text to speech